ПСЖ мураббийига жахон чемпиони керак эмас

Франциянинг ПСЖ жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоани тарк  этиши мумкин.

L’Equipe хабарига кўра, парижликлар устози Унаи Эмери 23 ёшли футболчига унинг жамоасида ўрин йўқ эканлигини айтиб ўтган.

Маълумот учун, 2014 йил Бразилияда ўтган  ЖЧда Германия термаси билан мундиалда ғолиб чиққан Дракслер қишда Германиянинг “Вольфсбург” жамоасидан 40 млн еврога сотиб олинган эди.