ПСЖ мухлислари Мбаппени қандай кузатиб қўйиши маълум

Килиан Мбаппе бугун "Ултрас ПСЖ"га клубни тарк этишини шахсан ўзи айтган. 

Франциялик футболчи "Парк де Пренс"да ташкил этилган барбекю вақтида "Collectif Ultras Paris" мухлислари билан суҳбатлашди. Мбаппе тадбирда укаси Этан билан бирга майдонга тушиб, мухлисларга клубдан кетиши ҳақида шахсан ўзи хабардор қилган. 

Якшанба куни ПСЖ мавсумдаги сўнгги уй учрашувини "Тулуза"га қарши ўтказади. Ушбу баҳс доирасида ПСЖ ултрас Мбаппе шарафига футболчининг юзи акс эттирилган улкан баннер тайёрлашни режалаштирмоқда. 

"Эслаш керак бўлган кўп нарсалар бор. У етти йилдан бери шу ерда ва бу кичик муддат эмас. У ҳеч қачон қайиқни силкитмаган ва бизнинг рангларимизни ҳимоя қилган", - деди "Collectif Ultras Paris" аъзоларидан бири. 

Қайд этиш лозим, Мбаппе кеча ижтимоий тармоқларда ПСЖни тарк этишини расман эълон қилди. 


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!