ПСЖ мухлислари учун нохуш хабар!

ПСЖнинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар 2020 йил бошқа майдонга туша олмайди. Бу ҳақда парижликлар бош мураббийи Томас Тухель маълум қилди. 

Маълумотларга қараганда, Неймар 2021 йил дастлабки ҳафталарига жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлади. Шу сабабли, у Франция чемпионати доирасидаги "Лилль" ва "Страсбур"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Лига 1 14-туридан ўрин олган "Лион"га қарши учрашувда рақиб футболчиси Тиаго Мендес Неймарга нисбатан қўполлик қилгани учун майдондан четлатилганди. Неймар эса кўзида ёш билан майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!