ПСЖ Неймарга АПЛдан ўринбосар топди

"Кристал Пэлас" клуби ҳужумчиси Уилфрид Заа ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 26 ёшли Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзосини жамоадан кетиши кутилаётган Неймарнинг ўрнига муносиб футболчи сифатида қарамоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ лондонликлар Заани 110 млн еврога баҳолашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга дастлаб “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўлган эди. Аммо, Заанинг трансфери АПЛ грандлари учун қимматлик қилди.

Маълумот учун, Заа ўтган мавсум "Кристал Пэлас" сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!