ПСЖ Неймарга АПЛдан ўринбосар топди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти "Тоттенхэм" форварди Харри Кейнга қизиқиш билдира бошлади.

Агар Неймар ёзда парижликлар сафини тарк этадиган бўлса унинг ўрнини айнан 24 ёшли англиялик форвард эгаллаши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, Кейн учун шунингек "Реал" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда. Унинг трансфер нархи эса 200 миллион евродан баланд бўлиши мумкин.