ПСЖ Неймарга ультиматум қўйди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби “Барселона” ҳужумчиси Неймарни сотиб олиши ҳақидаги гап-сўзлар жуда ҳам авж палласига чиқмоқда. Француз ОАВда ёзишларича, Париж клуби раҳбарияти Неймарга шарт қўйди.

Парижликлар бразилиялик футболчидан якуний қарорни келгуси ҳафта якунигача айтишини талаб қилмоқда. Боиси, келгуси ҳафта ҳар иккала жамоанинг ҳам АҚШдаги турнеси ниҳоясига етади.

Илгарироқ, Неймар ПСЖ билан 30млн евролик маошга эга бўлган шартномага рози бўлгани ва “Барселона” раҳбариятига жамоасини ўзгартирмоқчи эканлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.