ПСЖ Неймарнинг кўнглини топди

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар клуб  билан янги шартнома имзолашга розилик берди.

Манбалар тарқатаётган хабарларга қараганда, бразилиялик юлдуз парижликлар билан 2026 йилнинг ёзига давом этадиган ва кейинчалик бир йилга узайтирилиши мумкин бўлган янги битим тузади.

ПСЖ раҳбарияти “Барселона”га ўтишга ҳаракат қилаётган Неймарни олиб қолиш учун унга йилига 30 миллион евро маош таклиф қилди ва футболчи буни қабул қилди. Неймар 2017 йил “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди. Жорий мавсумда истеъдодли ҳужумчи жами 22 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига саккизта голли пас оширди.

ПСЖ тез кунларда янги шартнома имзоланганини расмай эълон қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!