ПСЖ Неймарнинг трансфери учун "Барса"дан қанча талаб қилгани маълум бўлди

Жоан Гаспарнинг таъкидлашича ПСЖ Неймарнинг "Барса"га кўчиб ўтиши учун 300 миллион евро талаб қилган.

- Тан олиш лозим, "Барса" ҳам, клуб президенти ҳам Неймарнинг трансферини амалга ошириш учун кўп ҳаракат қилишди. Бироқ парижликлар унинг нархини 300 миллион еврога баҳолашганларидан сўнг ушбу шартнома имзоланмади, - дея Гаспаранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсумда ПСЖ сафида 28 учрашув ўтказган, 23 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиб, 13 голга ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

27 ёшли хужумчининг парижликлар билан шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!