ПСЖ оғзидаги ошини олдириб қўйиши мумкин

"Челси" клуби ҳам "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, лондонликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Аммо, ПСЖда Икардини 70 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд. Лекин, парижликлар А Серия клубига 50 млн евро ва қўшимча 10 млн евро бонус, жами 60 млн евро таклиф қилмоқда. Лекин “нерадзуррилар”ни бу таклиф қониқтирмаяпти.

Мавсумни ПСЖ сафида ижара асосида ўтказаётган Икарди 31 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унга шунингдек “Ювентус” ва “Наполи”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!