ПСЖ ўз юлдузларини 5-дивизионга жўнатади

  • 13 Aug 12:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтье ўзига керак бўлмаган ўйинчилардан қутилишнинг антиқа усулини топди.

Tecno

Гап шундаки, Париж клубида мўмай маош олаётган футболчилар бошқа клубларга ўтишга кўнмаяпти. Шу боис, клуб раҳбарияти бош мураббий ўз редасига киритмаган ўйинчиларни бешинчи дивизионда қатнашаётган захира жамоасига жўнатмоқчи.

Қизиғи шундаки, қуйи дивизионга жўнатилиши кутилаётган ўйинчилар орасида Андер Эррера, Рафинья Алькантара ва Юлиан Дракслер, Левен Курзава ва Мауро Икарди каби машғур ўйинчилар бор.

Шунингдек, Тило Керер, Идрисс Гуйе ва Эрик Эбимбе каби яна бир неча ўйинчи клубдан кетишдан бош тортса, клуб раҳбарияти уларни ҳам қуйи дивизионга жўнатади.

Comments

You must be logged in to commet!