ПСЖ ўзига АПЛ клубидан дарвозабон сотиб олмоқчи

“Ньюкасл” клуби дарвозабони Мартин Дубравка ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра Франция чемпиони 30 ёшли словакиялик посбонни “Порту”га ўтиши кутилаётган Кевин Траппга ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ушбу трансфер эса парижликларга 10 миллион евродан қимматга тушиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг захира дарвозабони ҳисобланган Трапп ўтган мавсумни Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида ижарада ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!