ПСЖ ўзига аргентинадан зўр ҳимоячи топди
Ads

Аргентинанинг «Эстудиантес» клуби ҳимоячиси Хуан Фойт Франциянинг ПСЖ жамоасига ўтишга яқин турибди.

Француз клуби уни 9,5 млн еврога сотиб олишни мўлжалламоқда. 19 ёшли футболчи парижликлар сафига келиб қўшилган тақдирда клуб сафида тўп сурган тўртинчи аргентиналик ҳимоячи бўлади.

Илгарироқ, футболчининг ўзи Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби сафига ўтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.