ПСЖ
Ads

ПСЖ клуби "Порту" ярим ҳимоячиси Данилу Перейруга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради L'Equipe нашри.

Манбада ёзилишича, француз гранди футболчи учун 60 миллион евродан кечишга тайёр. Парижликлар уни ёзги трансферлар мавсумида жамоадан кетиши кутилаётган Блез Матюиди ёки Гжегож Криховякка ўринбосар сифатида қарамоқда.

Шунингдек, португалиялик футболчига ПСЖдан ташқари Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.