ПСЖ Португалия терма жамоаси ҳужумчиси учун музокараларни тезлаштирмоқда

ПСЖ ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғига янги ўйинчини олмоқчи. Франция чемпиони Харри Кейн билан боғлангани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо инглиз футболчиси билан шартнома имзолаш жуда қийин бўлади. Чунки Кейннинг ўзи "Бавария"га ўтмоқчи.

Инсайдер Фабрис Хокинснинг хабарига кўра, ПСЖ Гонсалу Рамуш борасида "Бенфика" билан музокара жараёнини тезлаштирмоқда. Лиссабонликлар 22 ёшли футболчи учун деярли 80 миллион евро сўрамоқда. Айни вақтда парижликлар футболчининг ўзи билан ҳам келишувга эришиб бўлган.

Маълумот учун, Гонсалу "Бенфика"нинг асосий жамоаси сафида 106та ўйин ўтказиб, 41 та гол урган ва шерикларига 16 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!