ПСЖ президенти: Неймар ва Мбаппе жамоамизда абадий қолади

ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи жамоасининг "Барселона" тўсиғидан ўтиб чорак финалга чиққанидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқиш ҳақиқатан ҳам фахрланарли. Тўрт йил олдин бўлган даҳшатни аллақачон унутганман (ўшанда "Барселона" ақл бовар қилмайдиган камбэкни амалга ошириб, ПСЖ мусобақадан чиқариб юборган эди).

Биз ажойиб ўйнадик ва буюк "Барcелона"дан ўтдик. Биз бахтлимиз.

Неймар ва Мбаппе – ПСЖ футболчилари. Улар жамоамизда абадий қолади", – деди Ал-Хелайфи RMC Sport нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!