ПСЖ президенти: Неймаргача жамоа 1 миллиард евро эди, энди 1,5 бўлди

Франциянинг ПСЖ жамоаси президенти Носир Ал-Хелайфи Неймар борасидаги фикрларини айтиб ўтди.

“Неймар жамоамизга келгунига қадар ПСЖ 1 миллиар еврога баҳоланар эди. Энди 1,5 миллиард евро бўлди. У ҳозир жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси. Лекин 3-4 йилдан сўнг ҳам шундай қолармикан?

Аминманки, биз Неймарга сарф этганимизан кўпроғини оламиз”, – деб айтиб ўтди қатарлик функционер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!