ПСЖ президенти супер трио тузмоқчи
ПСЖ кейинги йилнинг ёзида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, Париж клуби президенти Носсир Аль-Хелайфи Килиан Мбаппе жамоа билан янги шартнома имзоламаслигини билиб турибди. Шунга қарамай, парижликлар французни 2022 йилнинг ёзига қадар қўйиб юбормоқчи эмас. Раҳбарият футболчи қарорини ўзгартирмаслигини тушуниб турибди, лекин уни кейинчалик текинга ҳам қўйиб юборишга тайёр.
Аль-Хелайфи доим Роналду, Неймар ва Месси триосини бирлаштирмоқчи бўлган. Бу вақтга келиб 37 ёшли португалиялик юлдуз ПСЖ билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Кейинчалик у Қатарга ёки АҚШга йўл олади.
Фикрлар