ПСЖ қандай йўл билан Доннаруммани ўз томонига оғдириб олмоқчи?

ПСЖ ҳамон "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

ESPN тарқатган хабарга қараганда, парижликлар 21 ёшли италиялик посбонни ёзда, яъни у эркин агентга айланганида қўлга киритмоқчи. Франция чемпиони Доннаруммага ўзи истаётган 10 млн евро маошни беришга тайёр ва шу орқали уни ўз томонига оғдириб олишни режалаштирмоқда.

Жанлуижи Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 31 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!