ПСЖ Рабьога ўринбосарни АПЛда топди

Франциянинг ПСЖ клуби тез орада жамоани тарк этиши кутилаётган Адриан Рабьога муносиб ўринбосар топиб қўйди.

RMC тарқатган хабарга кўра парижликларнинг эътибори "Уотфорд" ярим ҳимоячиси Абдулай Дукурега тушган. Бу борада ҳар иккала жамоа вакиллари музокараларни бошлаб юборишган.

Унга кўра АПЛ клуби франциялик футболчини сотишга рози бўлган. Аммо, қанчага сотишини ҳозирча эълон қилмаяпти.

Маълумот учун, Дукуре жорий мавсум “Уотфорд” сафида ҳозирча 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!