ПСЖ Рабьонинг талабини бажармоқчи эмас

TIGGO 2 PRO

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Адриан Рабьо янги шартномага кўра қанча маош талаб қилаётгани маълум бўлди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича 23 ёшли хавбек парижликлардан йилига камида 7 млн евро маош тўлашларини сўрамоқда. Бироқ, ПСЖ раҳбарияти футболчининг бу талабини қаноатлантирмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси келгуси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва агар парижликлар у билан келишувни узайтиришни исташмаса, футболчи қишда ўзининг янги жамоаси билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!