ПСЖ раҳбари “Барса”ни қаттиқ огоҳлантирди!

“Пари Сен-Жермен президенти Нассер Ал-Хелаифий “Барселона” раҳбариятига мактуб йўллаб, жамоа ҳужумчиси Неймарни тинч қўйишни талаб қилди.

Парижликлар бразилиялик юлдуз клуб билан янги шартнома тузиши кутмоқда. Бироқ, матбуот “Барселона” Неймарни қайтаришга уринаётганини бонг уряпти. Хусусан, ПСЖ куни кеча Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин каталонияликлар яна бразилиялик тўпурарни қайтаришга ҳаракат қилишни бошлади. Жоан Лапорта Неймар учун 100 миллион евро тўлашга тайёр.

Манбаларнинг таъкидлашича, Нассер Ал-Хелаифий “Барселона” раҳбарияти тинимсиз равишда Неймарни ортга қайтаришга ҳаракат қилаётганидан норози бўлмоқда ва буни каталонияликлар расман маълум қилди.

Неймар 2017 йили “Барселона”дан 222 миллион еврога олинган эди. Бу ҳамон рекорд трансфер ҳисобланади.  Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача давом этади. Агар у тез орада янги келишувни имзоламаса, клуб ёзда уни сотиб юборишга мажбур бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар