ПСЖ раҳбарияти футболчилар билан келиша олмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби раҳбарияти футболчилар билан маошни камайтириш масаласида музокаралар олиб бормоқда.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга қараганда, гап футболчиларнинг маошларини 20-30% га камайтириш ҳақида кетмоқда. Ҳозирча ушбу музокаралар жуда суст олиб борилмоқда. Боиси, томонлар қисқартириладиган фоизлар борасида бир тўхтамга кела олишмаяпти. Бундан ташқари, тежаб қолинган маблағлар хайрия учун йўналтириладими ёки жамоанинг қуйи қисмида фаолият олиб борадиган ходимларни қўллаб-қувватлашга сарфланадими деган саволлар ҳам муҳокама қилинмоқда.

Айтиш керакки, ўтган йил ПСЖнинг бюджети 637 млн еврони ташкил этган ва шундан 371 миллиони маошларга сарфланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!