ПСЖ раҳбарияти Тухель ўрнига жамоанинг собиқ футболчисини олиб келмоқчи

ПСЖнинг собиқ ярим ҳимоячиси Тьяго Мотта Париж клубининг янги бош мураббийи бўлиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга қараганда, жамоанинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухель ва спорт директори Леонардо ўртасидаги муносабатлар ёмонлашган. Германиялик мутахассис жамоанинг трансфер сиёсатидан норози бўлмоқда.

ПСЖ раҳбарияти жорий мавсум якунлангач, Тухелни истеъфога чиқариб, ўрнига Моттани олиб келиши мумкин. Тьяго парижликлар сафида 2012-2018 йилларда футболчи сифатида тўп сурган.

Мотта 2019 йилда “Женоа”ни бошқарган ва қисқа муддатда истеъфога чиқарилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!