ПСЖ Рамос билан шартнома узайтирмоқчи
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда туркиялик журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, француз клуби раҳбарияти 36 ёшли футболчига бир йилга узайтириш имконияти билан бир йиллик шартнома таклиф қилишни режалаштирган.
Аввалроқ ОАВда ПСЖ спорт директори Луис Кампуш Рамос билан шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда Рамос француз клуби сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Унинг шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар