ПСЖ Рамосга қанча ваъда қилаётгани ошкор бўлди
ПСЖ раҳбарияти Серхио Рамосга рад этиб бўлмас шартнома тайёрлаётгани хабар қилинган эди. Энди бу битимнинг асосий деталлари маълум бўлди.
Агар Серхио Рамос Парижга келадиган бўлса, ПСЖ хўжайинлари унга уч йиллик шартнома ва йилига 16,8 миллион евро маош берилади. Бундан ташқари, французлар Рамосга трансфер бонуси ҳам ваъда қилмоқда.
Рамос “Реал”да 2005 йилдан бери тўп суриб келяпти. Унинг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Томонлар янги шартнома бўйича музокара олиб бормоқда. Мадридликлар етакчи футболчисининг маошини пасайтириш эвазига янги битим таклиф қиляпти. Бу Серхиони қониқтирмаяпти.
“Реал” Рамоснинг ўрнига келадиган ҳимоячилар номини ошкор қилди
Фикрлар