ПСЖ “Реал” ва “Ливерпуль” нишонидаги юлдузни “илиб” кетмоқчи
ПСЖ келаси ёзда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда журналист Шарлотт Коатес хабар берди.
Қолаверса инглиз футболчисига "Реал" ва "Ливерпуль" ҳам жиддий қизиқиш билдирган ва клублар 2023 йилда вингерни сотиб олишга тайёр эканлигини билдирган эди.
Аввалроқ Беллингем янги мавсумни “Боруссия”да ўтказишини маълум қилганди. Англия терма жамоаси аъзоси катта эҳтимол билан кейинги йил “асаларилар” сафини тарк этади.
Беллингем бир неча йил олдин “Бирмингем”дан "Боруссия" сафига кўчиб ўтган эди. Жуд инглиз клуби тарихидаги энг ёш дебютант ҳисобланади.
Фикрлар