ПСЖ "Реал" юлдузини ҳам жамоага олиб келмоқчи
"Реал" футболчиси Марко Асенсио жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Media Foot" нашрининг хабарига кўра, испаниялик вингер хизматига ПСЖ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу трансферни спорт директор Луиш Кампуш хоҳламоқда.
Асенсионинг "қироллик клуби" билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзда якунига етади. Марко ҳозирча келажаги борасида бир қарорга келмади. Шунингдек, мадридликлар ҳам битимни узайтиришга тайёр.
Жорий мавсум футболчи 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 6 голга ассистентлик қилган.
Фикрлар