ПСЖ "Реал"нинг ёш ҳимоячисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Хоан Мартинес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, парижликлар стратегик маслаҳатчиси Луиш Кампуш 18 ёшли футболчини жамоага олиб келишдан манфаатдор. "Marca" нашри хабар беришича, ПСЖ вакиллари бир неча ойдан бери "Кастилья"да тўп сураётган ёш испанияликни кузатиб келмоқда ва уни клубнинг янги стратегиясига мос деб ҳисобламоқда. Ушбу стратегияга кўра, жамоа суперюлдузлардан воз кечиб, ёш истеъдодларга таянишни режалаштирган.

Бироқ Мартинесни Мадриддан олиб кетиш осон бўлмайди. "Реал" футболчига катта ишонч билдирмоқда ва уни сотишни истамаяпти. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган бўлиб, товон пули 150 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!