"ПСЖ" Рэшфорддан умидини узмаган

  • 02 Jan 12:40
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ҳамон "ПСЖ"нинг трансфер мақсади бўлиб қолмоқда.

Tecno

Calciomercatoweb хабарига кўра, Париж топ-клуби раҳбарияти футболчига йилига ўн миллион евро маош таклиф қилишга тайёр. "ПСЖ"нинг қизиқиши Рэшфордни хурсанд қилиши мумкин, бироқ айни пайтда англиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни истамаяпти. 25 ёшли ҳужумчи келажаги борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Англия премьер-лигасининг жорий мавсумида Маркус 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2024 йилгача амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!