ПСЖ сафарда қийин ғалабага эришди

Франция чемпионати 20-туридан ўрин олган "Анже" - ПСЖ баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашув парижликларнинг минимал 0-1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувдаги ягона голга меҳмонлар сафида Лейвин Кюрзава муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан сўнг, ПСЖ очколари сонини 42 тага етказган ҳолда 1-ўринда бормоқда. "Анже" эса 30 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! ПСЖ сафарда минимум ҳисобдаги қийин ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.

  • 90+3'

    Ух, бундай қўпол чалиш учун Неймар қизил олмаса бўлди эди, хайрият, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди. 

  • 90+'

    1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 90'

    Стефан Мулега бесабаб сариқ карточка кўрсатилди...

  • 89'

    Марко Верратти сариқ карточка олди.

  • 87'

    ПСЖда ҳам ўзгариш: гол урган Кюрзава ўрнига Кимпембе ўйинга қўшилди.

  • 87'

    "Анже"да ўзгариш: Ибрахим Амаду ўрнига Фарид Эл-Мелали ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Анже" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 84'

    Неймар бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 80'

    ПСЖда ҳам 2 ўзгариш амалга оширилди: Ди Мария ва Мбаппе ўрнига Андер Эррера ҳамда Пабло Сарабия майдонга тушишди.

  • 75'

    "Анже" сафида 2 ўзгариш: Капелль ва Перейра ўрнига Тиуб ҳамда Кабо ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Ди Мария тўпни ичкарига узатди, Неймар уни эгаллай олмади.

  • 71'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! ПСЖ ўйинда ҳисобни очмоқда! Лейвин Кюрзава жарима майдони ичига ажойиб тарзда ёриб кирди ва чап бурчакка кучли зарба бериб, ҳисобни очди! 0-1!

  • 70'

    Ўзгариш: Мойзе Кин ўрнига Мауро Икарди ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Мезбонлар аъзоси Анжело Фьюлжени тиббий ёрдамга муҳтож. У жароҳат олди шекилли.

  • 67'

    Ди Мария хавфли ўйнади.

  • 66'

    Неймар рақибини чалиб йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 65'

    Анжело Фьюлжени бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. ПСЖ жамоавий ҳимояланмоқда.

  • 63'

    Неймар жарима майдони ичига тўпни етказиб берди, бироқ бу вазиятда ҳимоячилар кўпроқ эди.

  • 61'

    Луи Дионининг ўрнига Стефан Бахокен ўйинга қўшилди.

  • 59'

    ПСЖ кучли прессинга асосланган ўйин намойиш этмоқда.

  • 56'

    Ди Мариянинг бурчак зарбаси ҳам ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 55'

    Мбаппе тўпни Неймарга ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ бразилиялик юлдуз тўпни йўқотди.

  • 54'

    Ибрахим Амаду майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Жароҳат

  • 52'

    Луи Дионининг яқин бурчакка йўналтирган аниқ зарбасини дарвозабон моҳирлик билан қайтарди! Ажойиб сейв!

  • 50'

    "Анже" аъзоси Фьюлжени бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 49'

    Мбаппенинг дарвозага берган зарбаси бироз юқорилаб кетди.

  • 47'

    Луи Диони тўпга қўли билан ўйнади. Ҳакам жарима тўпи белгилади.

  • 46'

    2-тайм бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    1-таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Мбаппе яхши очилиб, зарба позициясига чиқиб бораётган эди, бироқ Верраттининг узатмасини ҳимоячилар блоклади.

  • 42'

    Верратти рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди, жарима зарбаси "Анже" фойдасига.

  • 41'

    Флоренцининг ўткир бурчакдан берган узатмаси зарбага айланиб кетди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 40'

    Лассана Кулибали тўпга ўта қўпол тарзда чиқиб келди, ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 39'

    "Анже" футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 37'

    Ух қандай имконият! Дионининг супер зарбасини Навас қайтарди!

  • 35'

    "Анже" футболчиси Диони жарима майдони  ичига ажойиб узатма берди, бироқ зарба берувчи футболчи топилмади.

  • 34'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда.

  • 32'

    Ди Мариянинг жаримадан берган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Тўп юқорилаб кетди, энди у мезбонларда.

  • 29'

    Паредеснинг кучли зарбаси дарвозанинг устки қисмидан бироз баландлаб кетди.

  • 28'

    Неймар яқиндаги шеригига тўпни ошириб, бурчак зарбасини амалга оширди.

  • 27'

    Леандро Паредеснинг зарбаси рикошетдан сўнг майдонни тарк этди. Ҳакам бурчакни кўрсатди.

  • 26'

    Неймар бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 23'

    Мбаппенинг жарима майдони ташқарисидан туриб берган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.

  • 21'

    Верратти дриблинг билан жарима майдони ичига ёриб кирди, бироқ ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйди.

  • 19'

    Паредеснинг узун пасини Неймар эгаллай олмади.

  • 18'

    Лассана Кулибали тўпга қўпол тарзда чиқиб келди. Фол.

  • 16'

    ПСЖ тўпни ишонч билан назорат қилмоқда.

  • 14'

    Мойзе Кин қўпол ўйнади. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 11'

    Верратти жарима майдони ичига узун пас берди, мезбонлар аъзоси эса уни эгаллаб олди.

  • 9'

    Мбаппе жарима майдони ичига яхши ёриб кирди, бироқ ҳимоячи яхши ўйнади.

  • 8'

    Анжело Фьюлженининг Навас дарвозасига берган зарбаси блокланди.

  • 6'

    Мойзе Кин офсайдда қолиб кетди.

  • 4'

    Верраттининг узоққа йўналтирилган паси блокланди.

  • 3'

    "Анже" футболчиси бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Бироқ ноаниқ.

  • 2'

    "Анже" футболчиси берган зарбани Навас енгил сейви билан қайтарди. Бурчак тўпи ижро этилади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Ўйин бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция чемпионати 20-туридан ўрин олган "Анже" - "ПСЖ" баҳси бошланиш арафасида. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!