ПСЖ Сакони “Ливерпуль”дан қайтармоқчи

 

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Мамаду Сако фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Сако “Ливерпуль” асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Шунинг учун ҳимоячи бошқа жамоага ўтишни режалаштирмоқда. Қолаверса, мерсисайдликлар Сакони Гонгконгдаги турнирга ҳам олиб кетишмади.

Маълумот ўрнида, ПСЖ клуби Мамаду Сакони ортга қайтаришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!