ПСЖ собиқ "Барса" футболчисини қўшиб олишга яқин

"Зенит" ҳужумчиси Малком қишки трансфер ойнасида ПСЖга ўтишга рози бўлди. Парижликлар 25 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ спорт директори Луис Кампос "Лион" билан Райян Черканинг трансфери борасидаги музокаралар билан параллел равишда Малком билан музокаралар олиб бормоқда.

Малком "Зенит"га 2019 йилнинг ёзида "Барселона"дан келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда бразилиялик ҳужумчи 23 та учрашувда 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг рус клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!