ПСЖ супер триодан иикитасининг кетишини кутмоқда
"Foot Mercato" нашри хабарига кўра, ПСЖ 2023 йилнинг ёзида Месси ва Неймарнинг кетишига ҳозирлик кўрмоқда.
Француз клуби раҳбарияти бразилиялик футболчини ёзда сотмоқчи. Ҳужумчининг "ЖЧ-2022"дан кейин бир қатор муваффақиятсиз ўйинлари, шунингдек, Неймар ва ПСЖнинг бошқа футболчилари ўртасидаги можаролар, айниқса сўнгги ҳафтада авж олган. 31 ёшли футболчига қайси клублар қизиқиш билдираётгани ҳозирча маълум эмас.
Месси ПСЖ билан шартномасини узайтиришига шубҳа қилмоқда. Ҳали аргентиналик парижликлар билан янги шартнома имзолаши мумкин, аммо ҳозирча ҳамма нарса унинг Францияда қолшишни истамаслигидан далолат бермоқда.
Раҳбарият Мессининг атрофидагилар билан доимий алоқада. Лео келажаги ҳақида якуний қарор қабул қилиш учун Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумдаги натижаларини кутиши керак.
Жорий мавсумда Неймар ПСЖ сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширган бўлса, Месси барча мусобақаларда 25 учрашувда 15 та гол ва 14 та голли пас берди.
Фикрлар