ПСЖ устози: "Килианнинг ҳафсалси пир бўлди"

Кристоф Гальтье Килиан Мбаппе ва ЖЧ-2022 финали ҳақида гапирди. 

Франция терма жамоаси турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида Аргентинага (3:3, 2:4) мағлуб бўлди. 

"Мен уларнинг хатти-ҳаракатларига изоҳ бермайман. Бу аргентиналикларнинг иши. Эмилиано ғалабадан сўнг нималар қилгани менга қизиқ эмас. Энг муҳими, финалда кўрганларим. Килиан ва Лео қўл бериб кўришди. Мбаппе учрашувдан сўнг ва тақдирлаш маросимидан олдин ўзини яхши тутди. У Лео ҳамда Аргентина терма жамоаси бош мураббийини табриклади. 

Месси у каби (Мартинес) ҳаракат қилмади. Бу мавзу ҳақида гапирмаслик керак. Воқеаларни бир-бирига боғлашнинг кераги йўқ. Дарвозабоннинг хатти-ҳаракатларига изоҳ беришга мажбур эмасман. 

Килиан мағлубиятга қарамай, ўзини жуда яхши тутди. Тўғри, унинг ҳафсаласи пир бўлди, аммо Леога ҳурмат кўрсатди. Бу клуб учун фойдали", - деди ПСЖ устози. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!