ПСЖ ва “Бавария” “Барса”нинг орзусидаги футболчини талашмоқда

TIGGO 2 PRO

Франциянинг ПСЖ ва Германиянинг “Бавария” клублари “Атлетик Бильбао” қанот ҳужумчиси ҳисобланган Нико Уильямсга жуда катта қизиқиш билдирмоқда. 
 
Хабарингиз бор, ёзги трансферлар ойнасида Флик бошчилигидаги “Барселона” Никони сотиб олмоқчи эди. Бироқ, молиявий муаммолар сабаб бу трансфер амалга ошмай қолди. 
 
“El Desmarque” нашрининг хабар беришича, парижликлар ва немислар ҳужум чизиғини испаниялик футболчи билан кучайтиришни мақсад қилиб қўйган. Манбага кўра, икки клуб ҳам футболчи учун бильбаоликларга 50-60 миллион евро атрофидаги суммани таклиф қилмоқчи. 
 
"DefensaCentral" нашри эса бир неча кун олдин Уильямсни Мадриднинг “Реал” клубида ҳаракат қилишни орзу қилади, дея хабар берган эди. 
 
Маълумот ўрнида, 22 ёшли ҳужумчи “Атлетик” сафида жорий мавсум 23 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 70 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!