ПСЖ ва “Монако” Франция кубогидаги юришини кимга қарши ўйин орқали бошлайди?
Ads

Кеча оқшом Франция кубоги 1/32 финал босқичига қуръа ташланди. Ўтган мавсум ушбу турнирда ғолиб чиққан ПСЖ бу босқичда “Ренн” билан куч синашадиган бўлди.

“Монако” эса  “Изер” меҳмони бўлса, “Марсель” ўз майдонида “Валенсьен”ни қабул қилади. “Лион” эса сафарда “Нанси”га қарши куч синашади.

Ўтган йилги финалчи – “Анже” эса ўз уйида “Лорьян”ни меҳмон қилади.

Маълумот учун, ушбу босқич ўйинлари 2018 йилнинг 5-7 январ кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.