ПСЖ Вейналдумни "Рома"га арзонроққа сотиши мумкин

"Пари Сен-Жермен" ва "Рома" футболчи Жоржиньо Вейналдум жароҳат олганидан сўнг келишувни қайтадан кўриб чиқади, деб хабар берди "Calciomercato".

Ёзда Рим клуби голландиялик футболчини 10 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олди. Шу билан бирга, футболчининг маошининг ярмини ПСЖ тўлаши кўзда тутилган.

Бироқ мавсум бошида Вейналдум жиддий жароҳат олди. Қайд этилишича, парижликлар римликларга бироз чегирма қилиб бериши эҳтимоли бор. Яъни, “бўрилар” Жоржиньо Вейналдумни арзонроқ нархда сотиб олишлари мумкин.

Жорий мавсумда Вейналдум “Рома” сафида А серия доирасидаги битта ўйинда қатнашди. Унинг парижликлар клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!