ПСЖ хўжайинлари Англиядан клуб сотиб олади
ПСЖга эгалик қилувчи Qatar Sports Investments (QSI) компанияси Англия премьер-лигаси клубларидан “Тоттенхэм”га ҳам сармоя киритишга қарор қилди, деб хабар бермоқда таниқли журналист Бен Жейкобс.
Манбанинг таъкидлашича, компания вакиллари Англиянинг бир неча клублари билан музокара олиб бормоқда. Улар орасида “Тоттенхэм” асосий нишонлардан бири саналади.
Маълумотларга қараганда, ПСЖ президенти ва Qatar Sports Investments бош директори Нассер Ал-Хелаифий шу ҳафтада “Тоттенхэм” хўжайини Дэниэл Леви билан учрашади.
Бу учрашув вазиятни кўздан кечириш мақсадида ташкил қилинмоқда. Компания вакиллар бир неча клубларнинг аҳволини ўрганиб чиққанидан кейин аниқ таклифлар ишлаб чиқилади.
Qatar Sports Investments компанияси ПСЖдан ташқари Португалиядаги “Брага” клубининг 23 фоиз акцияларини ҳам қўлга киритган.
Фикрлар