ПСЖ яна зўр ҳужумчи олади

“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Кристоф Гальтье жамоа таркибида кутилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, франциялик мутахассис жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди унга керак бўлмай қолганини таъкдлади.

- Биз янги ҳужумчи оламиз. Мауро Икардига бошқа жамоа қидиряпмиз. Калимуэндо  “Ренн”га ўтади. Тажрибали дарвозабон Кейлор Наваснинг қарорини ҳурмат қиламиз. У иккинчи рақамли посбон бўлишга кўнмади. Бу табиий ҳол, албатта. Билишича, унинг хизматига қизиқаётган клублар чиқяпти, - деди Кристоф Гальтье.

ПСЖнинг ҳозирги ҳужум чизиғи дунёнинг энг кучли футболчиларидан иборат. Икарди ва Калимуэндонинг кетишини инобатга олсак, асосий таркибга кириш учун Неймар, Лионель Месси, Килиан Мбаппе Пабло Сарабия, Кенни Нажера ва янги олинган Уго Экитике курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!