ПСЖ янги мураббий учун ҳамма нарса қилишга тайёр

ПСЖ клуби "Ницца" бош мураббийи Кристоф Гальтье учун 10 миллион евро тўлашга рози бўлди. Бу мураббий учун компенсция тўлови ҳисобланади ва юқоридаги сумма "Ницца" клуби ҳисобига ўтказиб берилади.

Парижликлар 55 ёшли мутахассисни Маурисио Почетино ўрнига олиб келмоқчи. Кристоф "Ницца"ни тарк этадиган бўлса, унинг ўрнини Люсьен Фавр эгаллайди. 

Аввалроқ, ПСЖ амалдаги бош мураббий Почеттино билан шартномани товон пули тўлаган ҳолда бекор қилинишини маълум қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!