ПСЖ ёзда "Боруссия" Дортмунд футболчисини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўради

ПСЖ клуби "Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Юлиан Вайглга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда France Football нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Париж гранди 23 ёшли германиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўради. Унинг ўзи ҳам барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтиб кетишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Вайглни ўтган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишга уруниб кўрган эди. Аммо, ўшанда “Боруссия” раҳбарияти уларнинг бу борадаги таклифини рад этганди.

Маълумот учун, Вайгль жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 19та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг дортмундликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!