"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Анҳель ди Мария жамоа билан ҳайрлашди.

Аргентиналик футболчи ўз "Инстаграм" саҳифасига қуйидаги суратни юклади ва унинг остида "Раҳмат" дея изоҳ қолдирди. У парижликлар сафига 2015 йилда "Манчестер Юнайтед"дан келиб қўшилганди.

Бу вақт оралиғида 34 ёшли плеймейкер 294 учрашувда клуб шарафини ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 92 гол ва 118 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Шулардан 4 гол ҳамда 8 голли узатма жорий мавсумга тўғри келади.

Аввалроқ, унга "Ювентус" ва "Бенфика" қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

photo_2022-05-20_17-29-57_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!