ПСЖ юлдузлари орасига совуқлик тушди

ПСЖ ёзда ўз таркибига Европа чемпионатининг энг зўр футболчи, деб эътироф этилган Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани қўшиб олган эди. Кейинчалик парижликлар сафига Лионель Месси ҳам ўтди.

Доннарумма шубҳасиз асосий дарвозабон номига даъвогар. Бироқ, ПСЖда Лионель Месси ва Неймар етакчилигидаги жанубий америкалик ўйинчилар Маурисио Почеттинога таъсир ўтказиб, дарвозани коста-рикалик Кейлор Навас қўриқлашини истамоқда.

Ҳозир икки дарвозабон ўртасида яширин зиддият мавжуд. Яқинда орага яна совуқлик тушди. Кейлор навас “Ницца” посбони Марчин Булкага “Бу фирма қўлқопларида дунёнинг энг зўр дарвозабонларигина ўйнайди”, - деди.

Шу ўринда, Кейлор ва Марчин битта фирмага тегишли қўлқопдан фойдаланишини таъкидлаш лозим.

Жанлуижи Доннарумма рақобатчисининг гапини ўзига нисбатан ҳақорат сифатида қабул қилди.

Жорий мавсумда Почеттино кўпроқ Навасга ишонч билдиряпти. Коста-рикалик посбони 15 та учрашувда майдонга тушган. Доннарумма эса янги жамоасида 11 маротаба ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!