ПСЖ зўр футболчига расмий таклиф юборди

ПСЖ раҳбарияти сенегаллик футболчи Калиду Кулибали трансферини сўраб, “Наполи”га расмий сўров юборди.

Маълумотларга қараганда, парижликлар Калиду Кулибали учун италияликлар 40 миллион евро таклиф қилди. Бироқ, бу сумма неаполликлар раҳбари Аурелио де Лаурентиснинг ғазабига сабаб бўлди ва у дарҳол рад жавобини берди.

Клуб президенти жамоасининг асосий юлдузларидан бирини 100 миллион евро атрофида баҳолаган эди.

ПСЖ раҳбарияти эса таклиф этилган суммани кўтармоқчи эмас. Улар бу трансфер ўхшамайдиган бўлса, эътиборини бошқа жамоа ҳимоячиларига қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!