ПСЖда ишлари ўхшамаган Почеттино энди нима қилмоқчи?
ПСЖ футболчиларининг жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинодан хафсаласи пир бўлган, деб ёзмоқда журналист Адриан Грениер Le Parisien нашрига таяниб.
Манба берган хабарга кўра, жамоа футболчилари аргентиналик мутахассисни "Реал"га қарши жавоб ўйинида (1:3) ўта пассив ҳаракат қилган деб ҳисоблашмоқда. Қайд этилишича, Почеттино ўтган бир ярим мавсумдаги фаолияти давомида парижликлар раҳбариятини жамоага мос мураббий эканига ишонтира олмаган.
Қайд этилишича, Почеттино ҳам ПСЖда ўзини ноқулай ҳис қилмоқда. У яна премьер-лигага қайтишни орзу қилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Маурисио Почеттино АПЛда "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм" клубларини бошқарган.
Фикрлар