ПСЖда Луис Энрике воз кечолмайдиган фақат битта ўйинчи бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья бош мураббий Луис Энрике учун жамоада деярли алмашинмас футболчига айланган. Бу ҳақда нашр L’Equipe хабар берди.

Манба маълумотига кўра, клуб ичида португалиялик футболчи «Луис Энрике услубининг кафолати» сифатида баҳоланмоқда. 

Таъкидланишича, испаниялик мутахассис Витинья билан жамоанинг бошқа ҳар қандай футболчисидан кўра кўпроқ мулоқот қилади.

Жорий мавсумда Витинья ПСЖ таркибида 7 ўйин ўтказди, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!