ПСЖда Мессини урмоқчи бўлган юлдуз ким эди?

Франциянинг нуфузли манбаларидан ҳисобланган L’Équipe нашри ўз инсайдерларига таяниб, ПСЖда Лионель Месси билан боғлиқ можаро ҳақида маълумот тарқатди.

Манбада ёзилишича, Лионель Месси ва Ашраф Ҳакими муносабатлари яхши бўлмаган. Вазиятларнинг бирида зиддият кучайиб кетди ва муштлашув бошланишига оз қолди.

Аввалига Неймар жанжални тўхтатишга ҳаракат қилди. Кейин Серхио Рамос арашди. “Реал”нинг собиқ сардори мадридликлар тарбияланувчиси Ашраф Ҳакимини тинчлантирди.

Ўшанда Рамос Ҳакимига “Агар ўрнингдан турсанг, менга тўқнаш келасан”, деб Мессини ҳимоя қилган.

Манбанинг айтишича, Серхио Рамос кўпинча жамоа ўйинчилари ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилишда жонбозлик кўрсатган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!