ПСЖдан бутун бир таркиб кетадиган бўлди
ПСЖда катта тозалаш ишлари давом этмоқда. Ҳозирга қадар жамоани бир неча футболчи тарк этиб улгурди.
Жамоанинг янги спорт директори Луис Кампос шу ёз ичи яна бир неча ўйинчидан қутилиш йўлини излаяпти.
ПСЖга керак бўлмай қолган футболчиларнинг ўзидан яхши битта таркиб тузиш мумкинлигини ҳам таъкидлаш лозим.
Луис Кампос талабига кўра, ҳимоячилардан Левен Курзава, Абду Диалло ва Тило Керер, майдон маркази вакилларидан Леандро Паредес, Данилу Перейра, Идрисса Гуйе, Андер Эррера, Жоржиньо Вейналдум, Эрик Эбимбе ва Юлиана Дракслер, ҳужумчи Мауро Икарди ўзига янги жамоа топиши керак.
Бундан ташқари, машҳур юлдуз Неймар ва истеъдодли футболчи Преснель Кимпембенинг жамоадаги ўрни ҳам кафолатланмаган.
Фикрлар