ПСЖга

“Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли франциялик футболчига ПСЖ жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш керакки, Кунде учун ПСЖдан ташқари «Реал», «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» каби жамоалар ҳам кураш олиб бормоқда.

Бундан аввалроқ “Манчестер Сити”  Кунденинг трансфери учун “Севилья”га 55 млн евро таклиф қилгани ва андалусияликлар ушбу таклифга рад жавобини бергани маълум бўлган эди.

Жюль Кунде жорий мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг товон пули 80 млн еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)