ПСЖнинг навбатдаги ўйинини 3 етакчи футболчи ўтказиб юборади

ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси "Монпелье" билан ўйинда майдонга туша олмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда Париж клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Тиззасидан олган жароҳатидан сўнг аргентиналик машғулотларда қатнашди, бироқ ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган.

Шунингдек, учрашувни инидивидуал машғулотларга киришган Серхио Рамос ва Марко Вератти ҳам ўтказиб юборади. Италиялик ярим ҳимоячи келаси ҳафтада жароҳатидан фориғ бўлади. 

Маълумот учун, 34 ёшли Лео 28 сентябрь санасида бўлиб ўтадиган "Манчестер Сити"га қарши беллашувгача сафга қайтади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию